Stomaservise жамоасига минатдорчилик хати

Мен бу жамоани 10 йилдан ортиқ яқиндан биламан. Бутун оиламиз ва набираларим билан буланинг беъминнат, юқори профессионал хизматидан фойдаланиб келмоқдамиз. Бемор учун шифокорнинг нафақат юқори малакаси балки, уларнинг самимий муносабати, меҳр-оқибати, маданияти қанчали аҳамиятга эга эканлиги шу жамоада кўрдим.

Жамоанинг асосий муваффақияти хам шундан шундан бўлса керак, чунки ҳар бир ҳодимнинг ўз урни бор, ўз фикри бор.

Лайли Иззатовна, Наргиза Бахтияровна, Эльмаз Рустамовна, Бахром Икрамович, Шахло Раджабовна, Маликахон, Зухрахон ҳамма жамага ўзимни энг яхши тилакларимни билдираман.

Ҳазрат А.Навоий айтадиларки,

Нечун эл топгай мениким,

Мен ўзимни топмасам…

Назаримада бу жамоани ҳар бир аъзоси ўз устида тинмай изланиш изланишда, шунинг учун ҳам эл ардоғида ҳурматга сазовор бўлиб келмоқда.

Буни кўриб, ўз Ватанингдек, миллатингдан ғурурланасан!

Энг яхши тилаклар ва эҳтиром билан:

Мухитдиновлар оиласи

Fill out the form below,
and we will contact you shortly

Send us your message,
and we will reply to you shortly!

captcha

Send us your message,
and we will reply to you shortly!

captcha